Ҳабиб билан ҳеч қандай учрашув белгиланмаган – ХОҚ

Спорт

image

Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах UFC камари соҳиби россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов билан яқинда бўлиб ўтадиган учрашуви ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Нурмуҳамедов Бах билан бўлиб ўтадиган учрашувини 1 декабрь куни Ўзбекистондаги матбуот анжуманида эълон қилган эди. У келгуси йилларда ўзининг асосий вазифаси Олимпия ўйинлари дастурига аралаш яккакураш турларини киритишга эришиш, деб айтган эди ўша учрашувда у.

“Йўқ, ХОҚ президенти билан учрашув режалаштирилмаган", дейилади ташкилот Матбуот хизмати тақдим этган маълумотда.

Эслатиб ўтамиз, 1 декабрь куни россиялик аралаш кураш жангчиси, UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов Тошкентга келган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ХОҚ Ҳабиб Нурмуҳамедов

Баҳолаганлар

312

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг