Пойтахт Экология бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
09 Февраль 2024 5071 1 дақиқа
Акмал Расулов Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги маълум қилди.
Тайинлов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг тегишли буйруғига кўра амалга оширилди.
Акмал Расулов бунга қадар Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида фаолият олиб борган.
Расулов мазкур лавозимга 2021 йилнинг ноябрида тайинланган Фарҳод Деҳқоновнинг ўрнини эгаллади. Деҳқонов 2022 йилнинг 9 сентябрь куни пойтахтда дарахтлар нобуд бўлишига шароит яратиб берганлик ва ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, давлат ёки жамиятга жуда кўп миқдорда зарар етказишда айбланиб, ҳибсга олинганди. Кейинчалик қўйиб юборилганди.