3 та вилоятда Экология бошқармаси бошлиқлари ўзгарди
Local
−
12:35 2133 2 minutes
Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг тегишли буйруғи билан учта вилоятда ҳудудий бош бошқармалар бошлиқлари ўзгарди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Лазизбек Шариф ўғли Ҳасанов Андижон вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси бошлиғи лавозимига, Анваржон Адҳамович Ашуров Наманган вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси бошлиғи лавозимига, Абдуғани Абдуқаҳҳорович Мирзараҳимов Хоразм вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Маълумот учун, Лазизбек Ҳасанов 1993 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. 2017 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини, 2023 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Фаолияти давомида Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ҳамда Экология қўмитасида турли лавозимларда ишлаган. Тайинловга қадар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Экополиция бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Анваржон Ашуров 1988 йилда Фарғона вилояти Қува туманида туғилган. 2011 йилда Фарғона давлат университетини тамомлаган. Фаолияти давомида вилоят Экология бошқармасида турли лавозимларда ишлаган. Тайинловга қадар вилоят Экология бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Абдуғани Мирзараҳимов 1968 йилда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида туғилган. 1994 йилда Тошкент давлат университети, 2002 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Фаолияти давомида Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳамда бошқа ташкилотларда турли лавозимларда ишлаган. Тайинловга қадар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Экополитсия ходими сифатида фаолият юритган.
Live
All