Россияда сайлов кампанияси рақобатбардош бўлиши керак – Путин

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Россия Федерациясида 2024 йилги сайловлар олдидан сайлов кампаниясини рақобат асосида ўтказиш муҳимлигини таъкидлади. Бу ҳақда давлат раҳбари Кремлда Давлат думаси раҳбарияти ва фракциялар бошлиқлари билан учрашувда гапириб ўтди.

"Ҳамма нарса рақобат асосида ва Россия Федерацияси қонунларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда бўлиши керак", деган Путин.

У фракцияларнинг режаларини муҳокама қилишни ва мамлакат олдида турган муаммоларни ҳал этишда нималарга устувор аҳамият бериш ҳақида бош қотиришни таклиф қилди.

“Бугунги шароитда нима устувор деган саволга биргаликда жавоб топишга ҳаракат қилайлик”, дея қўшимча қилган Президент.

Маълумот ўрнида, Федерация Кенгаши сайловларни 2024 йил 17 мартга белгилаган. РФ Марказий сайлов комиссияси овоз беришни уч кун – 15, 16 ва 17 март кунлари давом эттиришга қарор қилди. Шундай қилиб, бу Россия Федерациясида биринчи уч кунлик президентлик сайлови бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин яна президентликка номзодини қўймоқчи экани ҳақида маълумот берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин сайлов кампанияси РФ Марказий сайлов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг