Тезкор: Путин яна президентликка номзодини қўймоқчи
Олам
−
08 Декабрь 2023
8383Россия Федерациясининг амалдаги Президенти Владимир Путин 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этишга рози бўлди. Бу ҳақда журналистларга Ватан Қаҳрамонлари куни муносабати билан бугун, 8 декабрь куни Кремлда ўтказилган тантанали маросимдан сўнг давлат раҳбарининг ўзи маълум қилди.
Тан олинмаган Донецк халқ республикаси парламенти спикери Артем Жога Путинга тегишли савол билан мурожаат қилган ва Россия Президенти сайловда қатнашишга розилигини билдирган.
Путиннинг давлат раҳбари сифатидаги амалдаги ваколатлари 2024 йил 7 майда тугайди. Россияда навбатдаги президентлик сайловлари 17 мартга белгиланган.