Тезкор: Путин яна президентликка номзодини қўймоқчи

Олам

image

Россия Федерациясининг амалдаги Президенти Владимир Путин 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этишга рози бўлди. Бу ҳақда журналистларга Ватан Қаҳрамонлари куни муносабати билан бугун, 8 декабрь куни Кремлда ўтказилган тантанали маросимдан сўнг давлат раҳбарининг ўзи маълум қилди. 

Тан олинмаган Донецк халқ республикаси парламенти спикери Артем Жога Путинга тегишли савол билан мурожаат қилган ва Россия Президенти сайловда қатнашишга розилигини билдирган. 

Путиннинг давлат раҳбари сифатидаги амалдаги ваколатлари 2024 йил 7 майда тугайди. Россияда навбатдаги президентлик сайловлари 17 мартга белгиланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Россия президенти сайлови

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг