Миразизбек Мирзаҳалиловнинг жанги тўлиқ давом этди
Спорт
−
17 Ноябрь 2023
6343Бугун, 17 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена”да бўлиб ўтаётган профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилган учинчи ўзбекистонлик боксчи ҳам ғалабага эришди. Навбатдаги жангда Миразизбек Мирзаҳалилов хитойлик Рунки Жоу билан куч синашди.
8 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ ва муросасиз кечди, унинг ғолиби эса ҳакамлар қарори билан аниқланди.
Унга кўра, якунда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган боксчи Миразизбек Мирзаҳалилов очколар ҳисоби билан Рунки Жоуни мағлуб этган, деб топилди ва қўли баланд кўтарилди.
Маълумот учун, Мирзаҳалилов бунга қадар профессионал боксда 3 та жанг ўтказиб, барчасида рақибларини муддатидан олдин таслим этган. У сўнгги жангини жорий йилнинг 16 июнь куни Тошкентда Қозоғистон вакили Нурслон Собировга қарши ўтказиб, 4-раундда техник нокаут билан ғалабага эришган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ -57,1 кг вазн тоифасида украиналик Александр Егоровга қарши рингга кўтарилган Абдумалик Халоков ҳам техник нокаут эвазига ғолиб бўлган эди. Ундан сўнг эса Танзания вакили Маоно Аллига қарши рингга кўтарилган Қудратилло Абдуқаҳҳоров ҳам муддатидан олдин ғалаба қозонди.
LiveБарчаси