Миразиз Мирзахалиловнинг жанги муддатидан олдин якунланди
Спорт
−
17 Июнь 2023
12150Кеча, 16 июнь куни Тошкентда профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик боксчи Миразиз Мирзаҳалилов Қозоғистон вакили Нурслон Собировга қарши рингга кўтарилди.
Энг енгил (56,2 килограмм) вазн тоифасида WBA Asia South камари учун кечган жанг 4-раундда техник нокаут билан Мирзаҳалилов фойдасига ҳал бўлди.
Шунингдек, кечанинг марказий жангида яна бир Ўзбекистон вакили Мужибилло Турсунов WBC Central Asia минтақавий камари учун қозоғистонлик Дилшод Нуримга қарши баҳс олиб борди. Тўлиқ 8 раунд давом этган жангда ўзбекистонлик боксчи ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонди.
Бу орқали Турсунов WBА'нинг Марказий Осиё чемпионилик камарини Ўзбекистонда олиб қоладиган бўлди.
Жанг оқшомининг ўзига хос меҳмон иштирокчилари бокснинг WBО йўналишида собиқ чемпион Буюк Британия вакили Пол Батлер ва испаниялик Жейсон Луна ўртасида энг енгил вазнда бўлиб ўтган жанг 1-раунддаёқ британиялик фойдасига техник нокаут билан ҳал бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов АҚШ мезбонлигида бўлиб ўтадиган профессионал бокс оқшомида америкалик енгилмас Харольд Кальдеронга қарши жанг қилиши ҳақида хабар берилганди.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь