Қудратилло Абдуқаҳҳоров рақибини нокаутга учратди
Спорт
−
17 Ноябрь 2023
5459Бугун, 17 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена”да маҳаллий бокс промоушени – Lift Promotions томонидан катта жанг оқшоми ташкил қилинди. Унда ўзбекистонлик чармқўлқоп устаси Қудратилло Абдуқаҳҳоров Танзания вакили Маоно Аллига қарши рингга кўтарилди.
8 раундга мўлжалланган жанг 2-раундда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган боксчи фойдасига ҳал бўлди.
Абдуқаҳҳоров танзаниялик рақибини кетма-кет аниқ зарбалар орқали техник нокаутга учратди ва WBC'нинг махсус камарига эга чиқди.
Маълумот учун, Қудратилло Абдуқаҳҳоров фаолияти давомида 20 та жанг ўтказиб, уларнинг фақат 2 тасида рақибларига имкониятни бой бериб қўйган, қолган барча жангда қўли баланд келган. У сўнги жангини жорий йилнинг 31 август куни Москва шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс оқшомининг марказий жангида мезбон Магомед Мадиевга қарши ўтказиб, мағлубиятга учраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ -57,1 кг вазн тоифасида украиналик Александр Егоровга қарши рингга кўтарилган Абдумалик Халоков ҳам техник нокаут эвазига ғолиб бўлган эди.