Қудратилло Абдуқаҳҳоров янги промоутер билан шартнома имзолади

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров янги промоутер билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг янги менежери Луис Кики Магана – DAZN, TopRank ва шунга ўхшаш кўплаб машҳур компаниялар билан бирга ишлаган.

Маълумот учун, ярим ўрта вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устаси сўнгги жангини ўтган йилнинг 17 ноябрь куни Тошкентдаги "Ҳумо Арена"да танзаниялик Маоно Аллига қарши ўтказиб, 8 раунд этиб белгиланган жангни иккинчи раундда якунланган ва рақибини нокаутга учратган.

Бу Абдуқаҳҳоров учун иккита кетма-кет мағлубиятдан кейин қўлга киритилган ғалаба бўлган. Унинг ҳисобидаги ғалабалари сони 20 тани (12 нокаут) ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Қудратилло Абдуқаҳҳоров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made