Макрон Париж прокуратурасига ёрдам сўраб мурожаат қилди

Олам

image

Франция Президенти Эмманюэль Макрон ва унинг рафиқаси Брижит Париж прокуратурасига мурожаат қилди. Улар Президентнинг таътилдаги фотосуратларини омма эътиборига тарқатган фотожурналист Тибо Далифард устидан шикоят қилди. Бу ҳақда “Europe-1” радиостанцияси хабар берди.

Қайд этилишича, шикоят бир неча кун олдин берилган. Макронларни ғазаблантирган экспозиция Елисей саройи олдидаги санъат галереяси витринасида ташкил этилган ва икки ҳафта давомида ҳамма учун очиқ бўлган.

Маълум бўлишича, кўргазмадан нафақат ҳозирги, балки собиқ француз раҳбарларининг фотосуратлари ҳам ўрин олган. 

Шундай қилиб, расмлардан бирида Макрон аквабайкда, Франсуа Олланд ва марҳум Жак Ширак соҳилда яланғоч ҳолда акс этган. Бундан ташқари, ўша галереяда Франциянинг собиқ Президенти Николя Саркозининг велосипедда рафиқаси Карла Бруни билан бирга сайр қилаётгани акс этган фотосурат тақдим этилган.

Хабарга кўра, Париж прокуратураси шахсий ҳаётга аралашиш юзасидан дастлабки терговни бошлаган. Шуниси эътиборга лойиқки, 2017 йилда ҳам Макрон ўша журналист – Далифар устидан шикоят қилган. Шикоятга кўра, Президент Марселдаги уйида турмуш ўртоғи билан таътилни ўтказаётганида журналист уларнинг уйи ҳудудига бостириб кирган. Бироқ, якунда Президент ўз аризасини қайтариб олган.

Эслатиб ўтамиз, бир сафар Франция Президенти Эммануэль Макрон мамлакат бўйлаб сафар қилаётганда номаълум эркак унга тарсаки туширганди. Воқеа жорий йилнинг 8 июнь куни Дром департаментининг Тен-ЛʼЭрмитаж коммунасида содир бўлган. Шундан сўнг, тарсаки туширган шахс тўрт ойга қамалган.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Париж Макрон Брижит

Баҳолаганлар

458

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг