Франция-Исроил ўйини мухлислар ташрифи бўйича антирекорд ўрнатиши мумкин
Спорт
−
14 Ноябрь
2859UEFA Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 5-туридан ўрин олган Франция ва Исроил терма жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан “Стад де Франс” стадионида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Стадиондаги майдон мухлисларнинг кириб келишига йўл қўймаслик учун найзали панжаралар билан ўралди. Бу ҳақда “RMC Sport” хабар берди.
Тошкент вақти билан 16 ноябрга ўтар кечаси 00:45 да Франция - Исроил учрашуви старт олади. 80 мингдан ортиқ томошабинга мўлжалланган “Стад де Франс” стадионига кириш учун бор-йўғи 20 минг чипта сотиб олинган.
Катта эҳтимол билан, ўйин Франция терма жамоасининг “Стад де Франс”даги ўйинлари тарихида томошабинлар сони бўйича антирекорд ўрнатади.
Маълум бўлишича, исроиллик мухлислар ўтган ҳафтада Амстердамда Тель-Авивнинг “Маккаби” мухлисларига уюштирилган ҳужумлар таъсирида “Стад де Франс”даги баҳсга бормоқчи эмас. Боз устига Исроил расмийлари ўз фуқароларига Франция билан ўйинга бормасликни тавсия қилган.
LiveБарчаси