Ҳиндистонда “қора моғор”га чалинган беморларнинг кўзлари олиб ташланмоқда

Олам

image

Ҳиндистонда шифокорлар “қора моғор” деб номланувчи мукормикознинг янада кенг тарқалишининг олдини олиш учун айрим ҳолларда беморларнинг бир кўзини олиб ташлашига тўғри келмоқда. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар берган.  

Таъкидланишича, инфекция тушган жой кўп ҳолларда кўз бўлмоқда, шунинг учун уни сақлаб қолишнинг имкони бўлмаяпти. 

“Агар кўзга инфекция тушса, кўз қовоғини, кўз атрофидаги мушакларни олиб ташлаб, фақат кўз чуқурчасини қолдириш керак”, деган Мумбайлик окулопластик жарроҳ Акшай Наир. 

Шифокорнинг таъкидлашича, одамлар коронавирусдан кўра кўпроқ “қора моғор”дан вафот этишади. Кўз инфекциясига чалинган беморларнинг ҳаёт даражаси 70 фоизни ташкил қилади. Аммо инфекция мияга кирса, тирик қолиш эҳтимоли 10-15 фоизгача камаяди. 

Аввалроқ, Ҳиндистоннинг Махараштра штатида коронавирус инфекциясининг “дельта плюс” (B.1.617.2.1) деб номланган янги тури бўйича 20 та ҳолат аниқлангани ҳақида хабар бергандик.  

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистоннинг Индуар шаҳрида коронавирусга чалинган беморда замбуруғ касаллиги — “яшил моғор” аниқланди.  

Ҳиндистонда ҳозиргача “оқ моғор”, “қора моғор” ва “сариқ моғор” инфекциялари қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон

Баҳолаганлар

1536

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг