Ҳиндистонда автобус дарага қулаб тушди. 36 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Ҳиндистоннинг шимолидаги Марчула шаҳри яқинида автобус қарийб 200 метр баландликдан дарага қулаб тушди. Бу ҳақда “Times of India” хабар берди.

Уттараханд штатида автобус дарага қулаб тушиши оқибатида 36 киши ҳалок бўлди. Маълумотларга кўра, автобусда жами 45 киши бўлган.

“Камида беш киши бедарак йўқолган. Яна бир нечтаси жароҳат олди ва даволаниш учун яқин атрофдаги шифохоналарга олиб кетилди”, деди фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

Расмийлар автоҳалокатга механик носозлик сабаб бўлган ёки йўқлигини ўрганмоқда.

Маҳаллий аҳоли қутқарувчиларга вайроналар остида қолиб кетган йўловчиларни топишда ёрдам берган. NDTV каналига кўра, расмийлар томонидан жабрланганларга товон пули тўланади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Мисрда автобус ағдарилиб кетиши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлиб, 33 киши жароҳат олганди.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ҳиндистон автобус Марчула

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг