Ҳиндистон 2036 йилги Олимпиадага мезбонлик қилмоқчи
Спорт
−
06 Ноябрь
1657Ҳиндистоннинг 2036 йилги ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилиш учун расмий аризаси Бош вазир Нарендра Моди томонидан эълон қилинди.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, Ҳиндистон Олимпиадани тўлиқ дўстона муҳитда юқори савияда ўтказишга тайёр.
“Ҳиндистон 2036 йилги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу борада олдинги Олимпиадаларда қатнашган спортчиларнинг ҳиссаси катта. Биз буни ҳужжатлаштириб, ҳукумат билан муҳокама қиламиз, шунда 2036 йилга қадар тайёргарликни давом эттирамиз”, дейди Бош вазир.
Қайд этиш жоиз, Ҳиндистондан ташқари Мексика, Туркия, Индонезия ва Польша ҳам 2036 йилги Олимпиадани ўзида ўтказиш бўйича Халқаро Олимпия қўмитасига сўров жўнатган.
Маълумот учун, Лос-Анжелес 2028 йилги ёзги ўйинларга мезбонлик қилади. 2032 йилги Олимпия ўйинлари эса Австралиянинг Брисбен шаҳрида бўлиб ўтади.
LiveБарчаси