Ҳиндистонда қирувчи самолёт ҳалокатга учради
Олам
−
04 Ноябрь
3289Бугун, 4 ноябрь куни Ҳиндистон ҳаво кучларининг МиГ-29 самолёти режалаштирилган ўқув парвози пайтида ҳалокатга учради. Бу ҳақда мамлакат ҳаво кучлари матбуот хизмати хабар берди.
“Ҳиндистон ҳаво кучларининг МиГ-29 самолёти Агра яқинида носозликка дуч келганидан кейин режалаштирилган ўқув парвози пайтида ҳалокатга учради”, дейилади хабарда.
Ҳукумат томонидан авария сабабини аниқлаш учун тергов ўтказиш буюрилди.
Хабарга кўра, самолётни бошқарган ҳайдовчи манёвр қилган.
Маълумот учун, МиГ-29 тўртинчи авлод совет кўп мақсадли қирувчи самолёти 1970 йилларда А. И. Микоян номидаги тажриба конструкторлик бюросида ишлаб чиқилган.
МиГ-29 оддий ва мураккаб об-ҳаво шароитида, бўш жойда ва ер фонида барча турдаги ҳаво нишонларини йўқ қилиш учун мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, 22 октябрь куни Бразилия ҳарбий-ҳаво кучларининг F-5M қирувчи самолёти авиабаза яқинида ўқув парвози вақтида ҳалокатга учраганди. Самолёт Парнамирин тураржойлари яқинидаги ўрмонли ҳудудга қулаган. Учувчи самолётни тураржой бинолари бўлмаган ҳудудга олиб чиқишга муваффақ бўлган. Учувчи ўзини самолётдан ташлаган, қирувчи самолёт қулаганидан кейин ёнғин бошланган. Учувчи кейинги текширувлар учун Натал авиабазаси госпиталига олиб кетилган.
26 октябрь куни эса Австралиянинг Сидней шаҳри жануби-ғарбида икки енгил самолёт ҳавода тўқнашиб кетганди. Оқибатда самолёт қулаб тушган ва уч киши ҳалок бўлганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси