“Дельта плюс” — Ҳиндистонда коронавируснинг янги штамми аниқланди
Олам
−
21 Июнь 2021
5856Ҳиндистоннинг Махараштра штатида коронавирус инфекциясининг “дельта плюс” (B.1.617.2.1) деб номланган янги тури бўйича 20 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Тиббий таълим ва тадқиқотлар бўлими бошлиғи, доктор Т. П. Лахан “India TV” телеканалига маълум қилди.
ЖССТ маълумотларига кўра, B.1.617 коронавирус штамми Ҳиндистоннинг Махараштра штатида ўтган йилнинг 5 октябрида қайд этилган. Охирги вақтларда у кўплаб мамлакатларда аниқланган.
“Биз “дельта плюс”ни Нави Мумбай, Палгар ва Ратнагирида аниқладик. Шундан сўнг таҳлил учун кўплаб намуналар юбордик ва ҳозирда ҳисоботларни кутмоқдамиз”, деган Лаҳан.
Бундан аввал ушбу штаммнинг учта кичик тури — B.1.617.1, B.1.617.2 ва B.1.617.3 кашф этилган бўлиб, янги тури бошоқ оқсилида K417N мутациясининг мавжудлиги билан ажралиб туради. Қайд этилишича, Ратнагири порт шаҳрида янги штаммни юқтиришнинг бешта ҳолати қайд этилган, юқтирганларнинг иккитасида ҳеч қандай симптомлар бўлмаган.
Аввалроқ, Ҳиндистоннинг Индуар шаҳрида коронавирусга чалинган беморда замбуруғ касаллиги — “яшил моғор” аниқлангани ҳақида хабар бергандик.
Ҳиндистонда, шунингдек, “оқ моғор”, “қора моғор” ва “сариқ моғор” тарқалиши қайд этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь