Пандемия пайти қарийб 60 нафар журналист ҳалок бўлди – UNESCO
Олам
−
25 Декабрь 2020
3567Жорий йилда ўз вазифасини бажариш давомида 59 нафар журналист ўлдирилган. Пандемия бошланиши билан журналистларнинг хавфсизлиги борасидаги муаммолар ҳам жиддийлашган. Бу ҳақдаги маълумотлар UNESCO томонидан тақдим этилди.
Маълум қилинишича, энг кўп – 22 нафар журналист Лотин Америкасида ва Кариб денгизи бўйи ҳудудларида ҳалок бўлган. Араб давлатларида эса, ўз вазифасини бажараётганда 9 нафар, Африкада 6 нафар журналист ўлдирилган.
“Янги йил арафасида мен халқаро ҳамжамиятни маълумотларнинг жамиятга манфаат келтирувчи сифатидаги аҳамиятини сақлаб қолишга чақираман. Журналистикани ҳимоя қилиш ҳақиқатни ҳимоя қилишдир”, дейди UNESCO бош директори Одрэ Азуле.
Шундай бўлсада, 2020 йил журналистлар учун охирги ўн йил ичида энг хавфли йил эмас, деб қаралмоқда. Маълум бўлишича, ушбу кўрсаткич 2019 йилда 57 нафарга тенг бўлган бўлса, 2018 йилда 99 нафарни ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввлроқ Эронда ахборот портали раҳбари жосусликда айбланиб, қатл қилинган эди.
Шунингдек, ўзбекистонлик журналист Абдукарим Мирзаев Туркияда қамоққа олинган. У бўйича бирорта тегишли ташкилот расмий баёнот бергани йўқ.
Ўзбекистонлик журналист Абдукарим Мирзаевнинг тасдиқланмаган шубҳа-гумонлар асосида ҳибсланиши ва депортация қилиниши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларнинг ўзбекистонлик фойдаланувчилари орасида трендда чиққан мавзулардан бири бўлди. Ҳафта охирида Мирзаев масаласи кун тартибида бўлди. Facebook, Twitter #FREEDOMtoABDUKARIM, #freeabdukarim, #ABDUKARIMGAOZODLIK хештеглари билан ёзилган постлар билан тўлди.
LiveБарчаси