Эронда ахборот портали раҳбари жосусликда айбланиб қатл қилинди

Олам 5600
image

Эрон ҳукумати чет эл разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланиб судланган “Amad News” ахборот портали раҳбари Руҳуллоҳ Замни қатл этди. У чет эл разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланиб судланган. Бу ҳақда IRIB телерадиоэшиттириш корпорацияси хабар берди.

Қайд этилишича, қатл қилиш 12 декабрь куни эрталаб осиб ўлдириш йўли билан амалга оширилган.

8 декабрь куни инстанциянинг расмий вакили Ғулом Ҳусайн Исмоилий Эрон Олий суди ахборот портали раҳбарига берилган ўлим жазосини ўз кучида қолдирганини маълум қилган эди.

2019 йил 14 октябрда Ислом инқилоби посбонлари корпуси (Эрон Қуролли Кучларининг элита бўлинмалари) кучлари томонидан Замнинг ҳибсга олиниши тўғрисида маълумотлар пайдо бўлган эди. У ҳукуматга қарши фаолият ва Франция, АҚШ ва Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган.

Зам ўз фаолиятини хорижда олиб борган эронлик журналист ва активист сифатида танилган. Франция унинг доимий яшаш жойи ҳисобланган. Зам, айниқса, 2017-2018 йилларда Эронда бўлиб ўтган норозилик намойишларини ёритишда фаол қатнашган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 235
Рейтинг: 3
Теглар
t
×