Статистика қўмитаси Ўзбекистонда болалар сони қанча эканини маълум қилди
Жамият
−
01 Июнь 2020
16617Ўзбекистон аҳолисининг 10 миллионга яқинини 14 ёшгача бўлган болалар ташкил қилади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
2020 йил 1 январь ҳолати бўйича мамлакатда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 9 миллион 870 минг 276 нафарни ташкил этган. Шундан, 5 миллион 112 минг 470 нафари ўғил болалар бўлса, 4 миллион 757 минг 806 нафари қиз болалардир.
Республикада 0–14 ёшдаги ўғил-қизларнинг 4 миллион 559 минг 212 нафари шаҳарда, 5 миллион 311 минг 64 нафари эса қишлоқ жойларда истиқомат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 34 068,8 минг кишини ташкил этган.
Маълумот учун, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонланади.
LiveБарчаси