Солиқ қўмитаси тадбиркорларга огоҳлантириш билан чиқди
3-саҳифа
−
22 Апрель 8688 1 дақиқа
Сўнгги кунларда Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси ҳамда Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси номидан тадбиркорларга сохта электрон хатлар юборилаётгани аниқланмоқда. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди.
Билдирилишича, ушбу хабарлар расмий эмас ва улар фирибгарлик мақсадида тарқатилмоқда. Мазкур электрон хатлар солиқ тизимида рўйхатдан ўтмаган. Улар таркибидаги ҳаволалар орқали қурилмага зарарли дастурлар юкланиши, шунингдек, шахсий маълумотлар қўлга киритилиши мумкин. Солиқ органларининг барча расмий хабарлари фақат солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади.
Агар шубҳали хабар юборилган бўлса:
- ҳаволаларни босмаслик;
- илова қилинган файлларни очмаслик;
- маълумотларни фақат расмий манбалар орқали текшириш зарур.
“Ҳушёр бўлинг, фирибгарлар тузоғига тушманг ва шахсий маълумотларингиз хавфсизлигини таъминланг”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятида APK файллар тарқатиб, одамларнинг 2 млрд пулини ўмарган шахс ушланган эди.
Live
Барчаси