Аукцион “отмен”. Энди чиройли авторақамларни сотиш хизмати йўлга қўйилди

Жамият

image

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг мобил иловасида чиройли авторақамларни харид қилиш хизмати ишга туширилди. Бу ҳақда илованинг расмий каналида хабар берилди.

Маълум қилинишича, иловада аввал аукционга чиқарилган ва сотилмаган 1- ва 3-тоифадаги давлат рақами белгилари ягона оширилган тўлов асосида сотувга қўйилган.

Рақамларнинг тўлов миқдори жисмоний шахслар учун БҲМнинг 17 баравари (7 млн сўм), юридик шахслар учун эса БҲМнинг 25 баравари (10,3 млн сўм) ни ташкил этади.

Фойдаланувчи ҳудуд, маъқул авторақам, рақам формати (горизонтол, квадрат), автомобилнинг двигатель турини танлаши керак. Ундан кейин “қидирув” тугмасини босгач, натижалар келиб чиқади.

Қўшимча қилинишича, энди барча тўловлар онлайн амалга оширилади, ортиқча қоғозбозлик ҳамда навбатларсиз авторақамни қабул қилиб олиш мумкин.

Қайд этиш жоиз, ушбу тизим жорий этилгандан сўнг, яъни жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб Республика товар-хомашё биржасида давлат рақами белгиларининг савдоси бекор қилинди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026 йил 1 январдан Ўзбекистонда исмни машинага рақам қилиб қўйса бўлиши ҳақида хабар берилган эди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 4 сентябрь куни қабул қилинган “Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Аукцион чиройли авторақамлар Рақам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг