Гулнора Каримованинг собиқ турмуш ўртоғига тегишли бўлган яна бир кўчмас мулк аукционга қўйилди

Local

image

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримованинг собиқ турмуш ўртоғига тегишли бўлган Ўзбекистонда Rubicon Wireless Communication МЧЖ кўчмас мулки сотувга қўйилди. Маълум бўлишича, Рустам Мадумаров ҳозирда қарздор!

Тошкент шаҳрида жойлашган Rubicon Wireless Communication МЧЖ (Perfectum) мамлакатда уяли алоқага хизмат кўрсатадиган йирик тадбиркорлик субъектларидан эди. 

ЎзА нашрининг маълум қилишича, очиқ аукцион нархни тушириб бориш йўли билан, демпинг усулида ўтказилиши кўрсатилган савдода мазкур мулкнинг бошланғич нархи 205.587.016.500.00 сўм этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Гулнора Каримованинг фуқаровий эри Рустам Мадумаровга тегишли бўлган мулк – ягона электрон савдо майдончасида Тошкент шаҳрида жойлашган йирик фирма – “EDEL VEYS-ALI” масъулияти чекланган жамияти фондидаги юз фоиз улуши, дебитор-кредиторлари ва бошқа турдаги барча мол-мулклари билан аукционга қўйилган эди.


Author

Rate Count

275

Rating

3

Rate this article

Share with your friends