Бахтиёр Саидов туркиялик мавқедоши билан суҳбатлашди

Олам

image

Бугун, 11 август куни Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан ва Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Саидов ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди. 

“Бизнинг кун тартибимиз икки ва кўп томонлама ҳамкорлик масалаларининг кенг доирасини қамраб олди. Бўлажак тадбирларга тайёргарлик кўриш, стратегик шерикликни мустаҳкамлаш йўллари, шунингдек, минтақавий ва глобал мавзуларни муҳокама қилдик”, дея ёзган Ўзбекистон ТИВ раҳбари. 

Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон ва Туркия ТИВ мамлакатлар ўртасида эришилган барча келишувларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида яқиндан ҳамкорликни давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Бахтиёр Саидов жорий йилнинг 21-22 июнь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтаган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессиясида қатнашганди ҳамда тадбирни юксак даражада ташкил этгани ва самимий меҳмондўстлик учун Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фиданга чуқур миннатдорлик билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Бахтиёр Саидов Хоқон Фидан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг