Туркияда ИШИДга алоқадорликда гумонланиб 26 киши ҳибсга олинди
Олам
−
02 Январь 1581 1 дақиқа
Бугун, 2 январь куни Туркиянинг Ялова вилоятида ИШИД террорчилик гуруҳи билан алоқадорликда гумонланиб 26 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда “A haber” телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, 2025 йил 29 декабрда содир бўлган тўқнашувдан сўнг полиция Ялова ва қўшни вилоятларда ИШИД билан алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича кенг қамровли рейдлар ўтказган. Тезкор текширувлар натижасида 42 киши ушланган. Ушбу шахслар судга олиб борилган ва суд 26 кишини ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарган.
Телеканалга кўра, Яловадаги тўқнашувдан сўнг охирги кунларда мамлакат хавфсизлик кучлари мамлакатнинг бир нечта вилоятларида кенг кўламли антитеррор рейдларини ўтказган ва тахминан 360 киши қўлга олинган. Уларни ҳибсга олиниши масаласи суд томонидан кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, 29 декабрда Ялова вилоятидаги отишмада ИШИДнинг уйда яширинган етти экстремисти йўқ қилинганди. Ҳодиса оқибатида уч полиция ходими ҳам ҳалок бўлган, саккиз нафар полиция ва бир нафар қўриқчи жароҳатланган. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, барча жангарилар Туркия фуқаролари бўлган.
Live
Барчаси