Саидов Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги мавқедошлари билан учрашди

Олам

image

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Бахтиёр Саидов 21-22 июнь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессиясида қатнашди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида хабар берди.

“Сессия икки томонлама, минтақавий ва глобал масалалар юзасидан фикр алмашиш учун самарали майдон бўлди”, дея ёзган у.

Саидов ўз навбатида, тадбирни юксак даражада ташкил этгани ва самимий меҳмондўстлик учун Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фиданга чуқур миннатдорлик билдирган.

Вазирнинг қайд этишича, Ўзбекистон делегацияси ислом дунёсидаги ҳамкорлар билан ўнлаб самарали учрашувлар ва мазмунли мулоқотлар ўтказган.

“Олдимиздаги долзарб муаммолар юзасидан атрофлича фикр алмашиб, тинчлик, тараққиёт ва фаровонликни таъминлашнинг амалий йўлларини муҳокама қилдик”, дейди ТИВ раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 июнь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан учрашганди ҳамда унга Президент Шавкат Мирзиёевнинг саломини етказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Саидов Ислом

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг