Туркияда 67 киши ИШИДга алоқадорлиги учун ҳибсга олинди
Олам
−
04 Январь 1481 1 дақиқа
Истанбул суди 2 январь куни кечқурун ИШИД террорчилик гуруҳига аъзоликда гумон қилинган 67 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда “Cumhuriyet” газетаси хабар берди.
Қайд этилишича, хавфсизлик кучлари янги йил арафасида Истанбулнинг учта туманида ИШИДга қарши операция ўтказган, 147 киши ҳибсга олинган, улардан 32 нафари кейинчалик Туркиядан депортация қилиш учун миграция марказига жойлаштирилган.
“Туркия хавфсизлик кучлари бир ҳафта ичида мамлакатда ИШИДга қарши учта рейд ўтказди, унда 500 га яқин киши қўлга олинди. Уларнинг бир қисми, махсус хизматлар маълумотларига кўра, Туркияда Янги йил байрамида зўравонлик ҳаракатларини тайёрлашга алоқадор бўлиши мумкин”, деб хабар берди Истанбул прокуратураси.
Эслатиб ўтамиз, Туркия шимоли-ғарбидаги Ялова вилоятида 29 декабрь куни экстремистлар билан отишма оқибатида уч нафар полициячи ҳалок бўлди, саккиз нафари яраланди. ИШИДнинг 6 нафар жангариси йўқ қилинди.
Live
Барчаси