Арипов Яшил иқлим жамғармаси ижрочи директори билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 27 май куни Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Яшил иқлим жамғармаси ижрочи директори Мафальда Дуарте билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.

Учрашувда иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатишга қаратилган қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармасининг минтақавий ваколатхонасини очиш, Жамғарма билан биргаликда инновацион кўкаламзорлаштириш ва ерларни барқарор бошқариш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда Оролбўйида ижтимоий-экологик вазиятни яхшилаш, жамғарманинг молиявий ресурсларидан унумли фойдаланиш сингари масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 май куни расмий ташриф билан Эроннинг Теҳрон шаҳрига борган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён қабул қилганди. Ўзбекистон-Эрон бизнес форумида эса эронлик ишбилармонлар Арипов томонидан Хоразм ва Самарқанд вилоятларидаги саноат зоналари имкониятларидан кенг фойдаланишга таклиф этилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулла Арипов Мафальда Дуарте

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг