Болгария Президенти Ўзбекистондан кетди (видео)

Жамият

image

Бугун, 11 июнь куни Болгария Президенти Румен Радевнинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, 10 июнь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Болгария Республикаси Президенти Румен Радевни расмий кутиб олиш маросими бўлганди. Шундан сўнг қароргоҳда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Болгария Республикаси Президенти Румен Радевнинг расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Румен Радев Президент Шавкат Мирзиёевни ўзи учун қулай вақтда жавоб ташрифи билан Болгарияга боришга таклиф этди. Болгария етакчиси Румен Радев IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этди. Олий даражадаги музокаралар якунида у Кўксарой қароргоҳида дарахт экди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулла Арипов Румен Радев Болгария-Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг