Фицо Ўзбекистонга ташрифини якунлади
Жамият
−
10 Июнь 8897 1 дақиқа
Бугун, 10 июнь куни Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицонинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳри халқаро аэропортида уни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Роберт Фицо 8 июнь куни кечқурун Ўзбекистонга келганди. Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.9 июнь куни у "Янги Ўзбекистон" боғидаги Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Юқори мартабали меҳмон бошчилигидаги Словакия делегацияси вакилларига мажмуанинг меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Фицога Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ҳамроҳлик қилди. Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицони расмий кутиб олиш маросими бўлди. Фицо IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь