Фицо Ўзбекистонга келди
Жамият
−
09 Июнь 11155 1 дақиқа
Кеча, 8 июнь куни кечқурун Словакия Бош вазири Роберт Фицо Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
8-10 июнь кунларига режа қилинган ташриф дастурига мувофиқ Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, Ўзбекистон-Словакия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Устувор йўналишлар – савдо, инвестиция ва инновациялар, қишлоқ хўжалиги, саноат, энергетика, туризм соҳаларида шерикликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади. Халқаро аҳамиятга молик масалалар, жумладан, кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилади.
Етакчиларнинг учрашуви якунида Ўзбекистон билан Словакия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Ташриф доирасида Словакия Бош вазири Роберт Фицо IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.
Шундан сўнг, 10 июнь куни Фицо Қозоғистон пойтахти Остонага учиб кетади.
“Биз уч кун давомида ушбу мамлакатларга борамиз ва чоршанба куни қайтамиз. Ташриф, биринчи навбатда, стратегик ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилади”, дейди Роберт Фицо.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь