Курс UZS

USD

12 968.38

-4.93

EUR

14 343.03

14.01

RUB

152.37

1.18

Украина бўйича Россия билан музокаралар давом этмоқда – Трамп

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Украинада тинчлик ўрнатиш масаласида АҚШнинг Россия билан музокаралари давом этаётганини маълум қилди. Бу ҳақда АҚШ у бугун, 7 апрель куни баёнот берди.

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эса шу куни яқин вақт ичида аниқ учрашув саналари йўқлигини билдирди.

“Биз Россия билан гаплашяпмиз. Биз улар тўхташига умид қиламиз. Менга бомбардимонлар ёқмайди. Бомбардимонлар тўхтамай давом этяпти. Ҳар ҳафта одамлар, минглаб ёшлар ҳалок бўляпти. Бу даҳшатли воқеа, у ҳеч қачон бошланмаслиги керак эди.  Агар мен президент бўлганимда, у бошланмасди”, деди Трамп президент самолёти бортида журналистларга.  

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эса бугун, 7 апрель куни Москва ва Вашингтон кейинги мулоқотлар учун аниқ сана белгиламаганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Владимир Путин “отишмаларни тўхтатиш зарурлиги ғоясини қўллаб-қувватлайди, аммо бунгача ҳал қилиниши керак бўлган бир қатор масалалар бор”.

“Бу саволлар ҳали ҳаводаги ҳолатда турибди, уларга ҳеч ким жавоб бергани йўқ”, деди Песков ТАСС давлат агентлигига.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи бошида Россия тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев АҚШ пойтахти Вашингтонга борганди. У Украинадаги уруш бошланганидан кейин АҚШга борган биринчи юқори лавозимли россиялик амалдор бўлди.

CNN маълумотига кўра, АҚШ ҳукумати ушбу ташриф учун вақтинча Дмитриевга нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилган.

“Reuters” агентлиги маълумотларига кўра, Дмитриев Украинада тинчлик музокаралари билан шуғулланувчи Стив Уиткофф билан учрашган. Кирилл Дмитриевнинг ўзи эса Украина масаласини музокараларнинг асосий мавзуси сифатида тилга олмади, у асосан савдо, бизнес ва икки томонлама муносабатлар ҳақида гапирди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Дональд Трамп Украина Дмитрий Песков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг