Исроилликлар Ғазога ҳужумни тўхтатиш талаби билан намойишга чиқди
Олам
−
06 Апрель
5506Исроилнинг пойтахти Тель-Авивда кеча, 5 апрель куни ўн минглаб одамлар Ғазо секторига ҳужумларни зудлик билан тўхтатиш талаби билан намойишга чиқди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Митингда қатнашган ва Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва асир алмашиш келишуви доирасида озод қилинган Гади Мозес Исроил қўшинининг Ғазо секторини бомбалаши оқибатида исроиллик маҳбусларнинг ҳалок бўлганини айтди.
“Мен у ерда эдим ва чегаранинг нариги томонидан бу товушларни эшитдим. Бу даҳшатли! Ҳар томондан келаётган бомба шовқинидан асирга олинган биродарларимиз умидларини йўқотмоқда. Бу ўқлар ночор биродарларимизни ўлдирди ва ўлдириши мумкин”, деди у.
Мозес Нетаняху ҳукуматини Ғазо секторига ҳужумларни тўхтатиш, қўшинларни Фаластин анклавидан олиб чиқиб кетиш, ўт очишни тўхтатиш ва маҳбуслар алмашинуви бўйича келишувнинг иккинчи босқичини амалга оширишни таъминлашга чақирди.
Маълумот учун, 19 январь куни Ғазо секторида кучга кирган ўт очишни тўхтатиш келишувидан сўнг Исроил армияси 18 март куни эрталаб ўзининг шафқатсиз ҳужумларини давом эттирди. Ғазода Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги баёнотига кўра, Исроил армияси ҳужумларни қайта бошлаганидан бери 1042 нафардан кўпроқ фаластинлик ҳалок бўлди.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 50 минг 399 нафарга, яраланганлар сони эса 114 минг 583 нафарга етди.
LiveБарчаси
Тошкентда подстанция ёниб кетди.
11 Апрель
Тренддагилар




