Курс UZS

USD

12 968.38

-4.93

EUR

14 343.03

14.01

RUB

152.37

1.18

ЖЧ-2026 саралаши. КХДР-Қирғизистон ўйини Тошкентда ўтказилиши мумкин

Спорт

image

2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаши Осиё қитъаси 3-босқич 9-туридан ўрин олган Корея Халқ Демократик Республикаси ва Қирғиз Республикаси ўртасидаги ўйин Ўзбекистон пойтахти Тошкентда ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Telegram саҳифасида маълум қилди.

Қирғизистон футбол иттифоқи КХДР футбол федерациясига ушбу жамоалар ўртасида 5 июнь куни Тошкентда Жаҳон чемпионати саралаш ўйинини ўтказиш таклифи билан чиқди.

Бу ўйинда расмий мезбонлар Шимолий Корея термаси ҳисобланади, бироқ корейслар ўз мамлакатида уй учрашувларини ўтказа олмагани учун ўйинни футбол федерация ихтиёрига кўра Осиёнинг исталган давлатида ўтказиши мумкин.

“Шимолий Корея терма жамоаси 10-тур ўйинини Теҳронда ўтказиши режалаштирилганини инобатга олсак, Қирғизистон терма жамоасига қарши ўйин учун майдон сифатида Тошкентнинг танланиши бутунлай мантиқан тўғри”, дейилади Никимбаев хабарида.

Маълумот учун, ортда қолган 8 та турдан кейин КХДР 2 очко билан аллақачон ЖЧ билан хайрлашиб бўлган, 6 очкога эга Қирғизистон эса гуруҳда 4-ўринни эгаллаш ва шу орқали саралашнинг 4-босқичига чиқиш учун курашиб кўради.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Қирғизистон Шимолий Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг