Эртага Тошкентда кенг кўламли ҳашар бошланади

Жамият

image

Эртага ва индин – 12-13 апрель кунлари Тошкент шаҳрида кенг кўламли ҳашар ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, кўп қаватли уйлар атрофи ва жамоат ҳудудларини тозалаш, ободонлаштириш ва яшил майдонларни кўпайтириш бўйича умумшаҳар ҳашари ўтказилади. Пойтахтнинг барча туманларида тартиб ўрнатилиб, дарахтлар экилади, ҳовлилар безатилади.

“Бу – севимли шаҳримиз ободлиги ва поклигига қўшган умумий ҳиссамиздир. Ҳурматли тошкентликлар! Ҳашарда фаол иштирок этишга чақирамиз! Тозаликни сақлаш – бу катта шаҳар анъанаси, ўзимизга, қўшниларимизга ва азиз Тошкентимизга бўлган ҳурмат ифодасидир”, дейилади эълонда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ҳашар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг