Курс UZS

USD

12 968.38

-4.93

EUR

14 343.03

14.01

RUB

152.37

1.18

Винисиус “Реал”нинг мутлақ рекордчисига айланди

Спорт

image

2024/2025 йилги Испания кубоги ярим финалида “Реал Сосьедад”га қарши ўйинда иккита голли узатмани амалга оширган “Реал Мадрид”нинг бразилиялик вингери Винисиус Жуниор голли узатма бўйича клуб рекордчисига айланди.

24 ёшли бразилиялик футболчи Испания кубоги доирасидаги 25 та учрашувда 12 та голли узатмани амалга оширди. Бу “қаймоқранглилар” тарихидаги биринчи ва турнир тарихидаги учинчи натижа ҳисобланади. Мусобақа рекордчиси “Барселона”нинг аргентиналик собиқ ҳужумчиси Лионель Месси бўлиб, унинг ҳисобида 27 голли узатма бор. Иккинчи ўринга 15 голли узатма билан Мессининг “Барселона” ва “Интер Майами”даги жамоадоши Хорди Альба жойлашган.

Жорий мавсумда Винисиус барча турнирларда 42 та ўйин ўтказиб, 19 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.“Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 200 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Винисиус Жуниор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг