Лондонда “Реал”, Мюнхенда “Бавария” таслим этилди
Спорт
−
09 Апрель 4913 2 дақиқа
9 апрелга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси чорак финал илк ўйинлари бўлиб ўтди. Унда “Арсенал” ўз уйида “Реал Мадрид”ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этгани бўлса, “Бавария” ўз уйида “Интер”га мағлуб бўлди.
Лондонда Мадрид клуби мағлуб бўлди

Ўйиннинг биринчи таймида ҳисоб очилмади. Иккинчи таймнинг 58-дақиқасида Деклан Райс жарима зарбасидан кейин ҳисобни очди. 70-дақиқада Райснинг ўзи яна бир бор жарима зарбасини қойилмақом қилиб ижро этди ва ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, яъни 75-дақиқада Микель Мерино ҳисобни йириклаштирди. Қўшиб берилган дақиқаларда мадридликлар ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга ҳакам томонидан қизил карточкага лойиқ кўрилди. Шу тариқа, дастлабки ўйин “канонирлар” фойдасига ҳал бўлди. Мадридда “Реал” 3 та тўп фарқини йўққа чиқаришга уриниб кўради. Жавоб ўйини 17 апрелга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
Мюнхенда “Бавария” сенсацион тарзда таслим бўлди

Мюнхенда ўтган илк ўйинда “Бавария” ўз уйида кутилмаганда “Интер”га мағлуб бўлди. Ўйиннинг 38-дақиқасида Лаутаро Мартинес меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи тайм охирида, яъни 85-дақиқага келибгина Томас Мюллер гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. 88-дақиқада Фраттези миланликларнинг ғалаба голини киритди. Шу тариқа “Интер” меҳмонда ғалабага эришди. Клублар ўртасидаги жавоб ўйини 17 апрелга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
Live
Барчаси