Курс UZS

USD

12 938.11

18.11

EUR

14 076.66

-25.52

RUB

149.99

0.47

Қашқадарёда босқинчилик қилган жиноий гуруҳ ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Қарши туманида босқинчилик жиноятини содир этган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, тумандаги Алишер Навоий маҳалласидаги хонадонларнинг бирига тонгги соат 04:00 ларда 3 нафар ниқоб кийган номаълум шахслар девор орқали кириб, уй эгаси, турмуш ўртоғи ва ўғлига тан жароҳати етказган. Жиноий гуруҳ улардан пул талаб қилиб, уйдаги шкафда бўлган тилла тақинчоқларни олиб чиқиб кетган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тадбирлар натижасида гумонланувчилар Nexia-2 автомашинасида давлат рақамисиз ҳодиса жойида ҳаракатлангани маълум бўлган. Жиноий ҳаракат содир этган 3 нафар гумонланувчининг шахсига аниқлик киритилиб, улардан бири қўлга олинган. Шунингдек, босқинчилик жиноятини содир этишда жабрланувчи тўғрисида маълумот берган шахс ҳам ушланиб, ушбу гуруҳ 2024 йил 26 ноябрь куни Қарши тумани Чарағил маҳалласида содир этилган босқинчиликка ҳам алоқадор экани маълум бўлган. Ушбу жиноятда иштирок этган 1985 йилда туғилган Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи яна бир шахс қўлга олинган.

Билдирилишича, ҳозирда 3 нафар гумонланувчилар Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона шаҳар Офтоб кўчасида жойлашган “Верона” номли компьютер ўйинлар клубида жанжал содир бўлган эди. Кейинроқ, мазкур ҳолат юзасидан Валломов Отабек Бахтиёржон ўғли ҳамда унинг беш нафар шерикларига нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми “б”, “е”, “к” бандлари ҳамда 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми г банди билан жиноят иши қўзғатилган ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё босқинчилик жиноий гуруҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг