Қашқадарёда безорилик қилган 10 киши қамоққа олинди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида безорилик қилиб, ака-укага тан жароҳати етказган 10 киши қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 14 февраль куни соат 19:30 да Чироқчи туманида жойлашган “Шаржаҳ” спорт комплексида шуғулланувчи фуқаролар ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келган. Оқибатда шу туманда яшовчи муқаддам судланган фуқаро Қ.О. тўққиз нафар шериги билан ака-ука Ж.И. ва Ж.А.ни уриб тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмининг (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган безорилик) “а“, “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, иштирокчиларнинг ўн нафарига нисбатан процессуал тартибда қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона шаҳридаги “Верона” компьютер ўйинлари клубида ўйин ўйнашга борган йигитлар келишмовчилик сабаб клуб ходимини калтаклаганди. Уч нафар гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Уларнинг яна уч шеригига нисбатан маъмурий тартибда баённома расмийлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё ИИБ безорилик тан жароҳати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг