Қашқадарёда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигит қамалди
3-саҳифа
−
05 Март
6871Қашқадарё вилояти Касби туманида 2002 йилда туғилган йигит вояга етмаган қизга шаҳвоний ҳаракатларни содир қилгани учун 4 суткага қамалди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди.
Қайд этилишича, йигит туманда жойлашган “Соҳибкор” МФЙ ҳудудидаги кўчада вояга етмаган қизни Cobalt русумли автомашинасига миндириб, шилқимлик ва шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир қилган.
Суд йигитни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганлигда айблаган ҳамда унга нисбатан 4 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.
Қолаверса, йигит томонидан БҲМнинг 15 фоизи миқдорида, яъни 4 сутка маъмурий қамоқда ўтирган вақти учун 225 минг сўм давлат фойдасига ундирилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 10 ёшли ўқувчи қизга шаҳвоний шилқимлик қилган ўқитувчига маъмурий қамоқ жазоси тайинланганди.
LiveБарчаси