Курс UZS

USD

12 938.11

18.11

EUR

14 076.66

-25.52

RUB

149.99

0.47

Самарқандда ММТБ кутубхонасида ёнғин чиқди

3-саҳифа

image

Самарқанд шаҳрида жойлашган кутубхоналардан бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 14 март куни соат 22:50 да Самарқанд шаҳар Шохруҳ Мирзо кўчасида жойлашган вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқамаси тасарруфидаги кутубхонада ёнғин содир бўлгани тўғрисида вилоят ФВБ га хабар берилган. Шунга кўра, 6 та ёнғин қутқарув экипажлари жалб қилиниб, воқеа жойига соат 22:57 да етиб бориб, соат 23:55 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида бинонинг шифт ва том қисми қисман ёниб, зарарланган. Ушбу ёнғин кутубхонанинг маъмурий биносида содир бўлган ҳамда кутубхонадаги китобларга ҳеч қандай зарар етмаган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобча ҳовлисида 2 та 9 тоннали сиғим ёниб кетган эди. Ёнғин оқибатида 2 нафар фуқаролар куйиш тан жароҳатини олган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Самарқанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг