Самарқандда эшак гўшти сотиб келган шахс ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда каналга салкам 10-15 та эшакни сўйиб ташлаб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан Самарқанд вилояти Экология бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳолат Каттақўрғон тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими давлат инспекторлари ва мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан ўрганилган.

Билдирилишича, Каттақўрғон тумани “Шўрак” қишлоғида яшовчи фуқаро томонидан хонадонида кушхона ташкил этиб, бир неча эшакларни сўйиб, гўштини сотиш билан шуғулланиб келаётгани маълум бўлган.

Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат тўлиқ бартараф этилиб, кушхона фаолиятига чек қўйилган. Ноқонуний фаолият юзасидан эса қонуний чора қўриш мақсадида баённомалар тузилиб, тегишли идоралар томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Оққўрғон туманида 13 та эшакнинг ичак-чавоқлари ва суяклари ташлаб кетилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд эшак гўшти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг