Қашқадарёдаги “заправка”да 9 тоннали цистерналар ёнди. Жабрланганлар бор  

3-саҳифа

image

Кеча, 10 март куни Қашқадарё вилоятида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобча ҳовлисида 2 та 9 тоннали сиғим ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Касби тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобча ҳовлисида 2 та 9 тоннали сиғим ёнган. Воқеа жойига қутқарув хизматида 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат тахминан 22:04 да етиб бориб, соат 22:33 да ёнғинни тўлиқ ўчирган.  

Ёнғин оқибатида 2 нафар фуқаролар куйиш тан жароҳатини олган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.

“Хайриятки, ҳалок бўлган фуқаролар йўқ. Ёнғин сабаби ва зарарига аниқлик киритилмоқда”, дейилади хабарда.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги газ қуйиш шохобчасида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

заправка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг