Самарқандда тарихий масжидлар бузиб ташланди
3-саҳифа
−
11 Март 2025 10299 1 дақиқа
Самарқанд вилоятида XIX – XX асрларга оид 3 та тарихий масжид бинолари бузиб ташлангани ҳамда 1 таси тегишли рухсатсиз таъмирлангани оқибатида ёдгорликларга жами 46,8 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Билдирилишича, прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирлари давомида Каттақўрғон туманидаги “Кушоқ ота” масжиди бузилиб, ёдгорликка 19,6 млрд, Ургутдаги “Аҳмад Яссавий” ва “Ҳожи Ўринбой” масжидлари бузилиб, ёдгорликларга 17 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланган.
Шунингдек, Самарқанд туманидаги “Кулба” архитектура ёдгорлиги рухсатсиз таъмирланганлиги оқибатида 10,2 млрд сўмлик зарар етказилган.
“Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Сурхондарё вилояти Денов туманидаги V-VII асрларга оид ёдгорлик молхона қуриш учун бузиб юборилгани аниқланганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь