Курс UZS

USD

12 938.11

18.11

EUR

14 076.66

-25.52

RUB

149.99

0.47

Курскдаги операция ўз вазифасини бажариб бўлди – Зеленский

Олам

image

Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятидаги операцияси “ўз вазифасини бажарди”. Бу ҳақда Президент Владимир Зеленский 14 март куни Киевда журналистларга маълум қилди.

Унга кўра, Украина Қуролли кучларининг Курск ҳужуми натижасида Россия армияси ўз кучларининг бир қисмини Харьков ва Покровск йўналишларидан олиб чиқиб кетган. 

“Натижада у ерда вазият барқарорлашди ва Россия энди Покровскни яна ишғол қилиш имкониятини топиши жуда қийин бўлади”, деб ҳисоблайди Зеленский.

АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам кеча, 14 март куни Курск вилоятидаги вазиятни шарҳлаб, Truth Social'да пост қолдирганди.

“Айни дамда минглаб украиналик аскарлар Россия армияси томонидан тўлиқ қуршаб олинган ва улар жуда ёмон ва ҳимоясиз аҳволда. Мен Президент Путиндан уларнинг ҳаётини сақлаб қолишни қаттиқ илтимос қилдим. Бу Иккинчи жаҳон урушидан бери кузатилмаган даҳшатли қирғин бўларди. Барчасини худо қўлласин”, деб ёзди у. 

Бунга жавобан Владимир Путин Курск вилоятида қуролини ташлаб, таслим бўлган украиналик аскарларга ҳаёт ва ҳарбий асир сифатида муомала қилиш кафолатланишига ваъда берди.

Қайд этиш жоиз, аввалроқ, Путин Курск вилоятига ташрифи чоғида у ерда қўлга олинган украиналик ҳарбийларга террорчи сифатида муносабатда бўлишини таъкидлаган эди.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби эса ўзининг Telegram-каналида Украина қўшинларининг Курск яқинида қуршовга олингани ҳақидаги маълумотни рад этди ва у ерда содир бўлаётган воқеаларни бўлинмаларнинг “қайта тўпланиши” деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Украина Владимир Зеленский Курск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг