Курс UZS

USD

12 937.16

23.97

EUR

13 937.20

28.4

RUB

154.55

0.38

Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги йўлга нейтраллик мақоми берилди

Олам

image

Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги Торт-Кочо ҳудудига нейтрал мақом берилди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Жогорку Кенеш қўмиталарининг қўшма мажлисида маълум қилди.

Йўл қопламаси 10 метр, ҳар икки томонида 15 метрлик хавфсизлик тасмаси ўрнатилган. Ҳаммаси бўлиб 40 метр йўл нейтрал мақомини олди.

“Яъни, эни 40 метр бўлган йўл нейтрал бўлиб қолди. У на қирғиз, на тожик томонига тегишли бўлмайди. У иккала томон томонидан ҳам қўлланилади. Энди ҳеч ким марказдаги Торт-Кочога “бу менинг ҳудудим” деб, уни ёпиб қўя олмайди”, деган Ташиев.

У Торт-Кочо ҳақида кўп гапира олишини, лекин ўзини тийишини қўшимча қилди. Шу билан бирга, махсус хизматлар раҳбари ушбу чорраҳада авваллари мансабдор шахслар томонидан олиб борилган ишлар хиёнат эканини айтди.

Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарада назоратни оширмоқчи north_east

Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарада назоратни оширмоқчи

Маълумот учун, Торт-Кочо ҳудуди қирғиз-тожик чегарасида жойлашган. 2022 йилнинг январь ойида у ерда қирғизистонлик чегарачилар ва тожикистонлик ҳарбийлар ўртасида отишма содир бўлган эди. Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегараси узунлиги тахминан 980 километрни ташкил этади. Чегарани делимитация қилиш бўйича музокаралар 2002 йилнинг декабрь ойидан буён давом этмоқда. Ушбу масаланинг ҳал этилмагани икки давлат аҳолиси ва ҳарбийлари иштирокидаги можароларга сабаб бўлиб келган, уларда ўқотар қуроллар ҳам ишлатилган. Сўнгги жиддий тўқнашув 2022 йилнинг кузида содир бўлган. 2014 йилдан бери Қирғизистон-Тожикистон чегарасида 10 дан ортиқ йирик можаро кузатилган. Қирғизистон Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош. Тожикистон эса, шу кунга қадар, Қирғизистон билан барча чегара масалаларини ҳал қила олмаган сўнгги қўшни давлат эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси, Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Қамчибек Ташиев ва Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Саймўмин Ятимов Бишкекда умумий чегара участкасини делимитация қилиш бўйича протоколни имзолаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон-Тожикистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг