Янгийўлга янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
15 Ноябрь 2024 8828 1 дақиқа
Бугун, 15 ноябрь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Равшан Исоқжонович Раимов Янгийўл шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.
У тайинловга қадар Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, Равшан Раимов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги – иқтисодчи.
У фаолияти давомида Давлат солиқ тизимида бир қатор раҳбарлик лавозимларда, шунингдек, 2020-2023 йилларда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янгийўл шаҳар ҳокими Дилшод Султонов лавозимидан озод этилганди. Унинг ишдан олинишининг сабаби очиқланмаган.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь