Янгийўлга янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
15 Ноябрь
6444Бугун, 15 ноябрь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Равшан Исоқжонович Раимов Янгийўл шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.
У тайинловга қадар Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, Равшан Раимов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги – иқтисодчи.
У фаолияти давомида Давлат солиқ тизимида бир қатор раҳбарлик лавозимларда, шунингдек, 2020-2023 йилларда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янгийўл шаҳар ҳокими Дилшод Султонов лавозимидан озод этилганди. Унинг ишдан олинишининг сабаби очиқланмаган.