Президент Администрацияси консультанти вазир ўринбосари бўлди
Жамият
−
12 Ноябрь 2019 9275 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 11 ноябрдаги қарори билан Баҳодиржон Шермуҳаммадович Шермуҳаммадов Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ёшлар, маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу кунга қадар Баҳодиржон Шермуҳаммадов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси миллий қадриятлар, маънавият ва маърифатни ўрганиш ҳамда ривожлантириш шўъбаси бош консультанти лавозимида фаолият юритган.
Аввалроқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Конгратбой Авезимбетович Шарипов Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори лавозимига тайинлангани ҳақида хабар бергандик.
Live
Барчаси