Гутерриш UNRWA ва унинг ходимларини қўллаб-қувватлашга чақирди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти жиддий молиявий тақчилликка дуч келмоқда, фаластинликлар эса яшаш учун зарур бўлган ҳамма нарсадан, жумладан, ҳуқуқлари тан олинишидан маҳрум қолмоқда. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш БМТнинг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги учун маблағ йиғиш бўйича йиллик конференцияда сўз очди. 

Билдирилишича, UNRWA’нинг 194 нафар ходими Ғазо можароси вақтида ҳалок бўлган, бу БМТ тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир.

“Агентлик, шунингдек, норозилик намойишлари ва дезинформацион кампанияларга дуч келмоқда”, дейди Гутерриш.

Бош котибнинг сўзларига кўра, баъзи ходимлар Исроил хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинган ва кейинчалик улар ёмон муомала ва ҳатто қийноқлар ҳақида хабар берган. 

“Бундан ташқари, босиб олинган Ғарбий соҳилда UNRWA ходимларининг мавжудлиги ва ҳаракатланиши Исроил ҳукумати томонидан чекланган. Бироқ, бу ва бошқа тўсиқларга қарамай, ақл бовар қилмайдиган шароитларда UNRWA ходимлари ишлашни давом эттириш учун ҳамма нарсани қилмоқдалар", деди Гутерриш.

Шунингдек, Гутерриш  UNRWA’ни қўллаб-қувватлаш мажбуриятини олган мамлакатларга миннатдорлик билдирди ва бошқа барча аъзо давлатларни “агентлик, унинг ходимлари ва ваколатларини, шу жумладан молиялаштириш орқали ҳимоя қилишга” чақирди.

"Ғазода зудлик билан гуманитар ёрдам ва барча гаровга олинганларни зудлик билан ва сўзсиз озод қилишдан бошлаб, бу даҳшатли урушни тугатиш вақти келди", дейди БМТ Бош котиби.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Антониу Гутерриш Исроил армиясини можаро шароитидаги болаларга нисбатан қоидабузарлар рўйхатига киритганди. Бунинг ортидан Исроил БМТга қарши бир қатор чекловлар жорий қилиши мумкинлиги хабар қилинди.

Азизбек Эшмаматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Гутерриш UNRWA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made